Анжуман ва тантаналар

    Меҳмонхонамизда турли анжуман ва тантаналар ўтказиш учун барча қулайликлар мавжуд. Тадбир ташкилотчиларининг эътиборига 30 дан 100 ўрингача бўлган, тўлиқ жиҳозланган 3та мажлис заллари ва кофе-брейк, тушлик ва кечки таомларни ўтказиш учун мўлжалланган махсус менюлар таклиф этилади. Шунингдек, тантаналарни ўтказиш учун сизнинг талабларингизга мос махсус менюлар тузиш, байрамни унутилмас ва ноанъанавий тарзда безаш каби кўпгина хизматлар эътиборингизга тақдим этилади. Бизнинг ходимларимиз ҳар бир тантананинг ажойиб тарзда ўтиши учун чин дилдан хизмат кўрсатишади.